“TƏRCÜMAN” RUBRİKASI

БИР КУН
Лолақизғалдоқ бўлиб – унаман бир кун,
Ер бағрига тўкилиб – қўнаман бир кун,
Яшил- яшил ўтлар ўсгай, гумбазимдан,
Қошингизга капалак бўб – тунайман бир кун.
Шул гумбазга бошгинам- урмоқда соям,
Анор каби тарсиллаб- кўкрак; ҳамсоям,(юрак)
Кўксингиз оғритади- уқмаганингиз,
Бир қиз бўлиб кетганида – ҳур қизлик зоям.
Оққуш эдим – қанотлари қайрилиб учган,
Момо ерда – манзиллари тайрилиб учган,
Умр бўйи теппангизда – айланар бир ғам,
Чархифалак менга кўкдан – дарчасин очган.
Юз йил ўтар, минг йил ўтар- алвон шотутдек,
Шул шотутлар ўсар боғи, мангу нобутдек,
Кўзингиздан кетмас асло- йўлга термилиб,
Қай қиз ўтса, чирсиллар дил – бизнинг тобутдек.
ЭРКАЛА
Эркала жоним мени, бир бор эркала,
Эркалашинг қўмсаб учар, ҳар бор елкала,
Тарк этишсин ҳижронлию ғамли кўлкала,
Кўзларинга боқиб-боқиб, яшириб юзим.
Сендаги кўз, сендази қош – яна кимда бор,
Мендаги ишқ, мендаги ғаш – таъна кимда бор,
Бир ғарибни бошин силаб – қувнатгин бир бор,
Юзларинга боқиб-боқиб, яшириб кўзим.
Бир ҳис келди жайрондайин– пора – поралаб,
Изинг тусаб, юзинг тусаб – хўп овворалаб,
Омонат жон – ишқ гулобин туйсинлар бир лаб,
Жазларинга боқиб-боқиб, яшириб нозим.
Йил қўмсадим, сил қўмсадим – ёноқларингни,
Менинг каби, уним каби – ёнмоқларингни,
Чархга силтаб этак – буткул суймоқларингни,
Ҳисларинга боқиб- боқиб, яшириб розим.
Умр ўтар битта бахтни, туйсак не бўпди,
Рашк гуноҳин, ишқ гуноҳин- ювсак не бўпди,
Икки дилнинг жуссалари, бир- бирга ботиб,
Мастларинга боқиб- боқиб, яшириб бўзим.
Бевафо чарх, бедаво чарх- сочларим қоплар,
Юраклардан тўкилганча не сўз, хитоблар,
Умр бўйи алқаб- алқаб, этай китоблар,
Розларинга боқиб- боқиб, яшириб арзим.
ВАРРАКДЕК
Варракдек учади сизга хаёлим,
Варракнинг бурчига боғланаман – жим,
Кунда варрак учирмоқ – иштиёқ доим,
Кўксимда ишқ билан – урса юрагим.
Варрак учирмоққа – ўргандим ажаб,
Бир гўдак сингари – кунида ниқтаб,
Варрак учирмоқлик – экан зўр мактаб,
Кўксимда ишқ билан – урса юрагим.
Самони тўлдирар – учган варраклар,
Муҳаббат, маҳобат – қучган варраклар,
Маҳбубин кунда бир кўклаб дараклар,
Кўксимда ишқ билан – урса юрагим.
Оҳ, бу варраклар – ўйчан варраклар,
Изтироб, куйгуда – бўйчан варраклар,
Сўзу суханликда – чечан варраклар,
Кўксимда ишқ билан – урса юрагим.
КЕТГИМ КЕЛМАЙДИ
Ўрганиб қолибман- шому саҳарда,
Бир нафис севгига- шаҳду шакардай,
Хаёллар учганда – ўжар, занғардак,
Сиздан асло тониб кетгим келмайди.
Қуёшмисиз билмам – ердан топганим,
Кўнглимни илитган – ой деб чопганим,
Туну кун қучоқлаб – ишқий чопоним,
Сиздан асло тониб кетгим келмайди.
Шеърбозорда – сўзни ахтариб ёниб,
Не сўз келса – қоғозга юкуниб, эниб,
Юрибман ортингиздан- куйманиб, кўниб,
Сиздан асло тониб кетгим келмайди.
Қизлар ишқи асли – мардларга тушгай,
Қаландар феъллию – дарзларга тушгай,
Билмам; бу палахмон- қатларга тушгай,
Сиздан асло тониб кетгим келмайди.
Ҳайдангиз, қувингиз- энди барибир,
Навога, даъвога – тушган пари; бир,
Ахир бу муҳаббат, ахир бу тақдир,
Сиздан асло тониб кетгим келмайди.
ТУНУ КУН ОҒРИҚ
Гоҳ қараб, қарамай қуясиз — жим-жим,
Менинг эса елкамда – юрагим ғижим,
Етмай ҳам қоляпди- яшашга кучим,
Кўксимда безиллар туну кун оғриқ.
Қаттиқми шунчалик айтинг қаҳрингиз,
Кунда ҳам тунда ҳам елар заҳрингиз,
Бошдан оёққача – ишқингиз денгиз,
Бўғзимда жазиллаб туну кун оғриқ.
Кўзларим оқади – шеърият томон,
Ёнмоқ ҳам ёмондир, қолмоқ ҳам омон,
Тотли- тотли хаёлларга берилиб ҳамон,
Сўзимда бозиллар туну кун оғриқ.
Бораман дейману – йўллар қисадир,
Эмин эркин қучмоққа – қўллар қисқадир,
Рашкчию ҳасадчи- қуллар қизиқадир,
Кўзимда изиллаб туну кун оғриқ.
БОРИБ КЕЛАВЕРАМАН
Бир жаннатга соласиз, бирда дўзахга,
Бирда лолдек турганча, бирда мазахга,
Бирда бу чархда кезсам, бирда барзаҳга,
Сиз деб бориб – бориб келавераман.
Кўзингиздан ўпмоққа, ёғдулар ҳозир,
Пойингизга тиз чўкар, минг имо минг сир,
Дилимдан дилингизга этай деб таъсир,
Сўз деб бориб-бориб келавераман.
Шоира эмасман, қофиябоз холос,
Шеърим мақтов учунмас, шунчаки куй, роз,
Битта марҳамат деб-титиб минг бир сўз,
Роз деб бориб- бориб келавераман.
Юлдузи йўқ осмонни, нетганча ахир,
Райҳону, ялпизсиз, бутадек- тахир,
Тўрт фасл баҳор қўмсаб, кутганча охир,
Бўз деб бориб- бориб келавераман.
Кўнглим оқ эди; кўклам фаслидек,
Бўйимга етганча; ифор аслидек,
Ўйларим шу баҳорга, мангу қасдлидек,
Сиз деб бориб- бориб келавераман.
ШЕЪРУ ҒАВҒОЛАР
Кўксимдан ўргилай-бунча, ўйи кўп,
Гоҳ севги, гоҳ куйгу- бунча бўйи кўп,
Қанча бўлса шунча, дардларим ўпиб,
Туғилмоқда кунда, шеъру ғавғолар.
Гоҳи рўёбдадуур- гоҳи тушдадур,
Бири сароб бўлса- бири ҳушдадур,
Бариси бирма – бир, хушнудлаб татир,
Туғилмоқда кунда, шеъру ғавғолар.
Суянганим шудир – таянганим шу,
Поралаб кўксимни – бўянганим шу,
Қора соч, оқ соч – аралаш қўшув,
Туғилмоқда кунда- шеъру ғавғолар.
Ёш бола бўларкан, ўсса ҳам шоир,
Ғаму надоматин,тўсса ҳам шоир,
Бошларин хам қилиб, қусса ҳам шоир,
Туғилмоқда кунда, шеъру ғавғолар.
Дабдаба нимадир – давра бўлса бас,
Ҳур, эмин, эркин – даври бўлса бас,
Калласида янграбон- турлуклаб ҳавас,
Туғилмоқда кунда, шеъру ғавғолар.
P.S. Олдин шу расмимни бир нашриётга шеърим билан бериб юборгандим, бир ёшроқ муҳаррир болага. Шунда ўша шоирни хотини рашк қилиб расмимни тирнаб ташлабди, йиртаман деб. Зўрға қўлидан олиб қолибди. Шунинг учун расмим тирналган.
Yazar: Tursunoy Vahobova
Вахобова Турсуной (Tursunoy Vahobova)
Oxuyun >> Gözündə tük var
Zaur Ustacın şeirləri haqqında


