КЎҲИ НУР –

ЛИРИК ЧЕКИНИШ
ПАРВОНАЛАР
Ишқ шаробин ичдим лабингдан,
Бошим узра учди меъзонлар.
Ажиб бир завқ туйдим юракда,
Оташ бўлиб ёнди мужгонлар.
Қанча – қанча баҳорий ҳислар,
Дилга солдинг кузагим алҳол.
Хуш онларим занжирин тизиб,
Юрагимда гуллади баҳор.
Чап қобирғам забт этди буткул,
Парвоналар ишқдан мастона.
Мени шамдек эритиб кўйиб,
Парвоз этар улар осмона.
Қўёш нури ила улашиб,
Э, воҳ!
Юрак торларим чертди.
Нозик ҳисларим – ла ўйнашиб,
Севги байтин баралла айтди.
Ахир парвоналар биларлар,
Эканлигинг менинг дил риштам,
Борлиғимга суюклигингни,
Ооо, оқ кўнгил менинг фариштам…
КЎҲИ НУР


