Юрагим шодланар илҳомга тўлиб

Саҳар гул юзига қўнаркан шабнам,
Баҳорий кайфият уйғонар дилда.
Зангор табиатнинг ҳавоси малҳам,
Ажиб ҳислар кечар нозик кўнгилда.
Атиргул ифори таралар хушбўй,
Нафосат оламин безаги бўлиб.
Булбулнинг тилида таралади куй.
Юрагим шодланар илҳомга тўлиб.
Маърифат боғининг гул хонасида,
Жам бўлиб бирлашар самовий ўйлар.
Шеърият оламин нурхонасида,
Мангуга битилар нафис туйғулар.
Қалбим ул гулшанга бўлиб маҳлиё,
Тонгда қарши олар саҳиҳ онларни.
Гўзаллик жо бўлган масканда зиё,
Мазмунли яшашга ундар жонларни.
Озарбайжон. Нафталан.
4.06.2026
Müəllif: Зуҳра Бегим
Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим
Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana
Oxuyun >> Gözündə tük var
Zaur Ustacın şeirləri haqqında


