Weather Data Source: havadurumuuzun.com

Бошқача тус олар бу йилги Наврўз

Fotoda: Südabə Mətanətli (Məmmədova)

НАВРЎЗ!

1.
Боғларда баҳорнинг нафаси эсар,
Олам жаннатидан завқланади кўз.
Қалбларда шодиёна шукуҳи кезар,
Бошқача тус олар бу йилги Наврўз.

Яна учиб келар оппоқ лайлаклар,
Қалдирғоч айвонга ин қўяр қайта.
Бирма-бир ушалар барча тилаклар,
Ёш-қари қувонар шукрона айта.

Офтобни эркалар зангори осмон,
Булутни савалар силкитиб чақмоқ.
Ёмғир майсаларга тутқазаркан жон,
Ғафлатдан уйғотар момоқалдироқ.

Қишнинг қирқ ямоқли оқиш яктаги,
Идраб чок-чокидан кетар ситилиб.
Яшил рангга кирар қирлар этаги,
Кўпчийди пурсилдоқ ерлар етилиб.

Деҳқон шошилади қўлида кетмон,
Шудгор даласидан умидлари мўл.
Чумолилар қишдан чиқдик деб омон,
Ризқини термоққа излашади йўл.

Чуғурчуқлар шохдан шохга қўнишар,
Занжирдай тизилиб келар турналар.
Соғинганлар дийдор завқин туйишар,
Унут бўлар барча араз, гиналар.

2
Ўзгача касб этар бу йилги Наврўз,
Жонажон юртимда ажиб тароват.
Табиат кўркини қилмоқда кўз-кўз,
Беминнат кўрсатиб меҳр-саховат.

Келажак дарахти гулга кирмоқда,
Чаманзор айлади юртни ободлик.
Истиқлол ниҳоли мева бермоқда,
Инсонлар юзида табассум, шодлик.
3
Янги йил, янги кун, янгича ҳаёт,
Шу кундан бошланар борлиқ аслида.
Кексалар тилайди ёшларга сабот,
Коинот жонланар баҳор фаслида.

Кишини кун сайин ортар ҳаваси,
Бодроқдай бодраган боғларда Наврўз!
Борлиқни забт этар уйғониш саси,
Лолага бурканган тоғларда Наврўз!

Кўнгилни кўтарар гавжум сайллар,
Кўпкари от чопган қирларда Наврўз!
Миллий қадриятни қайтарди йиллар,
Юртим , деб яшаган дилларда Наврўз!

Шоирлар мадҳ этар, қўшиқчи куйлар,
Раққоса ноз ила айлайди хиром.
Бор бўлсин ўзбекча баҳорий тўйлар,
Бор бўлсин, муҳаббат, баҳор ва илҳом!

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

DAHA ÇOX YENİ MƏLUMAT

Oxuyun >> Gözündə tük var

Zaur Ustacın şeirləri haqqında

YAZARLAR.AZ

I>>>>>>BU HEKAYƏNİ MÜTLƏQ OXU<<<<<<I

I>>Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana<<I

Top