Турсуной Вахобова – Эй она юртим
Эй она юртим
Азиз юртим дурдона юртим,
Қадим қўрғон мардона юртим,
Бухорою,Фарғона юртим,
Буюгимсан эй она юртим,
Дилбандларга парвона юртим.
Самарқандинг замин сайқали,
Андижонлар кўркингдир бари,
Тошкент азим шаҳринг сарвари,
Тилда достон эй она юртим,
Дилбандларга парвона юртим.
Сурхону,Ҳиваларингда,
Гўзал рақсу жилваларингда,
Адир,сойу жилғаларингда,
Аксинг бордир эй она юртим.
Дилбандларга парвона юртим.
Неча улуғ сарбонлари бор.
Кўҳна қадим қўрғонлари бор.
Абад мангу достонлари бор.
Боқий юртсан эй она юртим.
Дилбандларга парвона юртим.
Муҳаббатла кўйлагум сени,
Мудом мадҳинг ўйлагум сени,
Бору элга сўйлагум сени,
Шон-шавкатим эй она юртим,
Дилбандларга парвона юртим.
2011йил
ЎТТИЗ УЧ ЁШ
Тупроғинг ягона,тупроғинг олтин,
Пиру Муғаннию Увайсий отин,
Неки бор донишлар ахкоми зотин,
Шу тупроқ ўзра ҳиммат қурмишдир,
Жаҳона ном солиб савлат қурмишдир.
Навоий”Ҳамса”си,Бобур ғазали,
Мирзо Улуғбегинг юлдуз жадвали,
Ибн Синоларинг”Тиб қонунлари”,
Бари мужассамла бўнда турмишдир,
Жаҳона ном суриб савлат қурмишдир.
Хоразм-у,Бухоро,Андижонларим,
Тошкенту,Фарғона,Самарқандларим,
Ватаним виқору сарбаландларим,
Бир замин устина давлат қўрмишдир,
Жаҳона ном солиб савлат қурмишдир,
Регистон дейинму,Оқсарой дейин,
Кўкгумбаз дейинму,Кўкалдош дейин,
Шохизинда ва ёки Гўрамирин,
Соҳибу савлатла ҳайрат солмишдир,
Жаҳона қад кериб савлат қурмишдир,
Буюклар юртисан,буюк азалсан,
Бобур,Машрабларда мангу ғазалсан,
Кубролар жон бериб ўпган асарсан,
Эй сенла донишлар уммат ўлмишдир,
Жаҳона кад кериб савлат қурмишдир.
Озод ўлкам, обод ўлкам ҳургина,
Истиқболинг,истиқлолинг сургина,
Ер юзин танҳоси маржон биргина.
Бугун сенинг сумматинг дунё кўрмишдир,
Жаҳона қад кериб савлат қурмишдир,
Ўзбексан ўзбегим асрий бўстоним,
Бугун бўйга етган аслий достоним,
Ўттиз уч ёшли,Ўзбекистоним.
Номинг олам ўзра шараф бўлмишдир,
Жаҳона тўй бериб бир саф қурмишдир.
2010 йил
Юрт дебон яша
Ватанни сев,юрт дебон яша,
Манфурлардан йироқ бўл ҳаргиз.
Она ерда унсин ҳар пеша,
Манқуртлардан олмагин бир из.
Диёрингдур ягона таянч,
Ва ифтихор,энг олий шараф.
Хоинларга ким бўлгай суянч,
Ўз тупроғинг тенгсиз мушарраф.
Майли бўлгин мардикор,деҳқон,
Нодонликка қўл урма асло.
Юртин пуллаб харом пул тонғон,
Икки дунё бўлгайдир расво.
Юзинг ёруғ бўлсин ўғлоним,
Бир кафт сиқим тупроғинг сотма.
Элим дегин,дегин қўрғоним,
Ўлиб нетиб ҳар ерда ётма.
Ғурур бўлсин йигит зотида,
Ўзбекка хос беклиги билан.
Кўкрак керсин ўзин юртида.
Асл зот- ўзбеклиги билан.
2010 йил
Китоб шаҳри.
МУҚАДДАС ВАТАНИМ
Муқаддас ватаним,бойим,чиройим,
Тенгсиз ва мушарраф ойим,чиройим,
Мангу бўл,абад бўл,яшнагил тўлгин,
Сурурим,ғурурим,доим чиройим.
Номингла шарафга тўлайин ҳар кез,
Ватан деб ҳар дафъа сўйлайин ҳар кез,
Эй,менинг қонимла,боримла,жоним,
Сен ўзинг даркорим,куйлайин ҳар кез.
Олам ҳам ўзингсан,онам ҳам ўзинг,
Оғам ҳам ўзингсан,отам ҳам ўзинг,
Комилим,камолим,корим,аъмолим.
Олим ҳам ўзингсан,орим ҳам ўзинг.
Бобом бўйларидур,ҳар бир бўйларинг,
Момом куйларидур,алла кўйларинг,
Асрий наволардан,садолар берган,
Боқий ўйларингдур,толе,ўйларинг.
Исмингсиз,измингсиз бўйлолмам ватан,
Фароғу файзингсиз,яйролмам ватан,
Ободим,озодим,одилим,ёрим,
Ҳиммату корингсиз сўйлолмаб ватан.
Бор бўлсин,ёр бўлгин кунлар ойича,
Ҳар ватан яшнагай ўз чиройича,
Мен сенга тиларман боқий ҳур онлар,
Мангу бўл ўзбегим,дунё борича.
2010 йил
Yazar: Tursunoy Vahobova
Вахобова Турсуной (Tursunoy Vahobova)
Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana
===============================================
<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və WWW.USTAC.AZ >>>>
Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93 E-mail: zauryazar@mail.ru